Кобулдаги ҳарбий госпиталга жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Associated Press ахборотига кўра, Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
«Ҳужум оқибатида 30 дан зиёд одам ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жабрланди», — дея маълум қилди вазирлик расмий вакили.
Унинг сўзларига кўра, махсус хизматлар госпитал биносини тўлиқ назорат остига олган, ҳудуддаги жанговар ҳаракатлар якунига етган.
Маълум бўлишича, мазкур террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)