Сурия ҳарбийлари мамлакатнинг Хама вилоятида ИШИД ва «Жибҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилотлариниг 40 дан ортиқ жангариларини йўқ қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суриянинг SANA агентлиги ахборотига кўра, мамлакат ҳарбий авиацияси Ал-Буэйда, Клейб ас-Суар ва Ал-Луэйбда туманларидаги жангариларни йўқ қилган.
Бундан ташқари, Даръа шаҳрининг Даръа ал-Баляд даҳасида ҳукумат қўшинлари бир қатор биноларни эгаллагани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)