Агар сиз қимматбаҳо ва дид билан кийинган бўлсангиз-у, сумкангиз ўзингизга мос тушмаса, бу ҳолат кўринишингизга путур етказади. Ҳамманинг диди ҳар хил бўлса-да, услубнинг амал қилиш лозим бўлган ва белгиланган қоидалари мавжуд. Бу қоидаларга амал қилсангиз мукаммал қиёфага эга бўла оласиз.
Шундай қилиб, биз ҳар бир аёл кишининг гардеробида бўлиши керак бўлган 5 хил услубдаги сумкаларни танладик.
1. Одми сумка. Қора ёки оч жигаррангли, кенг ва қулай бўлган иш сумка – сизнинг энг содиқ йўлдошингиз ҳисобланади.
2. Узун тасмали, унчалик катта бўлмаган ва тўғри бурчакли сумка. Дам олиш кунлари учун мукаммал вариант. Уни елкангизга ташлаб, бир пиёла қаҳва устида бемалол дугоналарингиз билан ёзишишингиз мумкин.
3. Кечалар учун клатч. Қора, қизил ёки кумушранг клатч – кеча либосини мукаммал равишда тўлдириб туради.
4. Кундалик-спорт услубидаги сумка. Бундай сумкаларни машқ залларига боришда, болалар билан шаҳар ташқарисига чиқишда ишлатишингиз мумкин.
5. Рюкзак. Агар сиз уни саёҳатчилар ва мактаб ўқувчилари учун мос келади деб ўйласангиз хато қиласиз. Охирги мавсум давомида бу сумкалар либосларнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.
Сизга-чи, қайси бири ёқди?
Изоҳ (0)