Хона ичидаги ҳавони тоза тутишда тувакда ўстириладиган хонаки гулларнинг роли катта. Қуйида ҳавони тозалашда энг яхши самара берадиган ўсимликларни келтириб ўтамиз.
Шеффлера (Schefflera ёки соябонли дарахт), айниқса, чекиладиган хоналар учун мос тушади. У тамаки тутунида бўладиган никотин ва қатронни ўзига сингдириб олади ва унинг таъсирини кесади.
Тилларанг сциндапсус (Epipremnum aureum ёки потос) ҳавони бензолдан фориғ қилади. Кенг барглар ушбу моддани катта миқдорда сингдириб олади. У жуда тез ўсади, бироқ уни тез-тез суғориш шарт эмас.
Драцена (Dracaena) формальдегидни зарарсизлантиради. Бу ўсимлик лак, елим ва ёғоч қириндисидан ясалган жиҳозлар ажратадиган формалдегиднинг заҳарли газларини йўқ қилади.
Хлорофитум (Chlorophytum ёки гултож) (машиналар ажратадиган) ишланган газларни самарали тарзда ўзига ютади. Шу туфайли у пастки қаватларда яшайдиган кишилар учун жуда зарурдир.
Нафис хамедорея (Chamaedorea elegans ёки хона палмаси) ҳавони намлантиради ва пластмасса ажратадиган моддаларни фильтрлайди.
Печакгул (Hedera helix) ва бенжамина фикуси (Ficus benjamina) ҳавони тозалаш бўйича рекордчилар ҳисобланади.
Улар формальдегид, банзол ва аммиак каби кўплаб заҳарли моддаларни сингдириб олади. Фикус, шунингдек, ҳаводан чангни бартараф этади.
Изоҳ (0)