Малайзия ҳуқуқ-тартибот идоралари Ким Чон Нам ўлдирилишида гумон қилинаётган Шимолий кореялик уч нафар фуқаро мамлакатнинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида яширинганига ишончи комил. Бу ҳақда Малайзия полицияси раҳбари Холид Абу Бакр маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шимолий Корея томони тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. КХДРнинг гумон қилинаётган фуқаролари дипломатик ваколатхона ҳудудида бўлиб турибди.Шунингдек, полиция раҳбари терговчилар Ким Чон Намнинг яқинларидан ДНК намуналарини кутаётганлигини, бу эса экспертизани якунлашнинг ягона усули эканлигини билдирди.Холид Абу Бакр, Малайзия полицияси раҳбари
Изоҳ (0)