Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Шимолий Корея расмийларидан мамлакатнинг барча фуқароларини зудлик билан озод этишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фуқароларимиз КХДР ҳудудини тарк қилишининг ман этилиши кечириб бўлмас ҳаракат ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўпол бузилишидир. Биз ҳам ўз навбатида полицияга Шимолий Корея фуқароларини мамлакатдан чиқармаслик ҳақида кўрсатма бердик. Бу то КХДРдаги барча фуқароларимиз хавфдан холи эканлигига ишончимиз комил бўлмагунча давом этади», — дея таъкидлади бош вазир.
Малайзиянинг КХДРдаги элчихонасига кўра, Шимолий Кореяда айни пайтда малайзиялик 11 нафар фуқаро бор.
Изоҳ (0)