Шимолий Корея расмийлари Малайзия фуқароларига КХДР ҳудудини тарк этишни вақтинчалик ман этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Расмийлар бу қарорини Малайзияда бўлиб турган фуқаролари ва дипломатлари хавфсизлиги борасида қайғуриш билан изоҳлади.
Шимолий Корея ТИВ мазкур қарор ҳақида Малайзиянинг КХДРдаги элчихонасини огоҳлантирди ва икки давлат ўртасидаги муаммолар тезда ва оқилона ҳал этилишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Малайзия КХДРнинг Куала-Лумпурдаги элчисини персона нон грата деб эълон қилди ва мамлакатни 48 соат мобайнида тарк этиш талабини қўйди. Бунга жавобан Шимолий Корея ҳам худди шундай йўл тутди.
Изоҳ (0)