Ироқ ҳукумат кучлари ҳарбий қисмлари ИШИД гуруҳи жангариларини Мосулдаги бош ҳукумат биносидан сиқиб чиқарди, деб ёзади «ТАСС» Ироқ ИИВнинг элита бўлинмаси матбуот котибига таяниб.
«Улар ўнлаб ИШИД жангариларини йўқ қилди», — деди вакил.
Ироқдаги иккинчи энг йирик шаҳарни озод этиш бўйича операция ўтган йилнинг 17 октябрида бошланди. Январь охиригача ҳукумат Шарқий Мосулни қайтариб олди, 19 февралда эса Ғарбий Мосулга ҳужум бошланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)