Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида Яқин Шарқдаги тинчлик элчиси лавозимига тайинланиши бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Блэрнинг матбуот хизмати шу тариқа Mail on Sunday нашрининг юқоридагилар даъво қилинган мақоласини рад этди.
«Mail on Sunday чоп этган материал уйдирмадан иборат. Блэр Яқин Шарқда президент элчиси лавозимини эгаллаш учун ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаган. У президент маъмуриятида бу ёки бошқа лавозимларга тайинланиши ҳақида музокаралар ҳам олиб бормаган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Матбуот хизматига кўра, «Блэр 10 йилдан бери тинчлик жараёни масалалари билан шуғулланиб келади ва бу фаолиятини яна давом эттиради».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)