Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб-китобига кўра, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳар йили бутун дунёда 1,7 миллион боланинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Бир ойликдан беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг тўртдан бирини носоғлом атроф-муҳит келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда ташкилотининг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
Экспертларнинг айтишича, ҳавонинг ифлосланиши, пассив чекиш, тоза сувнинг етишмаслиги, санитария ҳолатининг ёмонлиги, нотўғри гигиена касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади.
Ташкилотнинг хабар беришича, болалар ўлимига сабаб бўлаётган энг кенг тарқалган касалликлар диарея, малярия ва пневмония ҳисобланади. Атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш орқали касалликларнинг олдини олиш мумкин.
Ифлосланган атроф-муҳит, айниқса, ёш болалар учун ўлим хавфини келтириб чиқармоқда. Ифлосланган ҳаво ва сув болаларнинг ўсаётган аъзолари ва иммун тизимини, кичкина танаси ва нафас йўлларини нозиклаштириб, касалликларга мойиллигини келтириб чиқаради.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Маргарет Чэнь, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори
Изоҳ (0)