Қозоғистон парламенти депутатлари 6 март, душанба куни палаталарнинг қўшма йиғилишида Қозоғистон Республикаси конституциясига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжат мамлакат асосий қонунининг давлат тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлашга қаратилган 23 та моддасига ўзгаришлар киритилишини кўзда тутади.
Таклиф этилаётган тузатишлар парламент ролини кучайтириш, ҳукумат мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган. Қонун лойиҳаси, шунингдек, суд тизими ва прокуратуранинг конституциявий асосларига аниқлик киритади.
Ҳужжатда Қозоғистон мустақиллиги, унитар давлат эканлиги, ҳудудий дахлсизлиги ва бошқарув шакли ўзгармаслиги кафолатланишини конституция даражасида мустаҳкамлаш таклиф этилган.
Изоҳ (0)