Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Аёл ҳар нарсадан кўра нимани кўпроқ қадрлайди? Унинг қалбига нима таъсир эта олади, кўзларида қувонч чарақлаши учун қандай йўл туца бўлади ёхуд унинг юзида бетакрор табассуми нур сочиши учун не қилмоқ даркор? Оилавий Next мажмуаси жамоаси Халқаро аёллар куни байрам дастурига тайёргарлик олиб бораркан, бир-бирларини айнан шу саволлар билан саволга тутди.

1

8 март куни савдо-ҳордиқ мажмуаси бу саволларга 12 соат мобайнида ўтадиган ва қаҳрамонлари пойтахтимизнинг нафосат вакилалари бўлажак ёрқин тадбирлар мисолида жавоб беради.

2

Сизни дўстларимизнинг ёқимли совғалари, қувноқ ўйин ва танловлар, «Шарқ» гуруҳидан мусиқий туҳфа, ёш кўзбойлоғичдан сеҳрли томоша ва яна бошқа унутилмас онлар кутиб турибди.

3

Ўзини байрамона харид билан мамнун этишни истаган тантана сабабчилари бутун кун давомида амал қиладиган мағлубиятсиз лотерея ўйинида иштирок этишлари мумкин.

Сизларни ҳайратда қолдириш, эътибор ва изҳорларимиз билан хушнуд этиш — айтайлик, тақвимдаги энг гўзал сана учун бизнинг шиоримиздир :) Салобатли мажмуанинг аҳил оиласи Ўзбекистон аёлларини яқинлашиб келаётган латофат, мафтункорлик айёми ила қутлайди ва уни оила аъзоларингиз, яқинларингиз билан масканимиздан таралаётган илиқ баҳорий кайфиятда ўтказиш учун таклиф этиб қолади!

4

Батафсил маълумот

Facebook: facebook.com/nextmallТелефон: 231-20-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар