Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга мамлакатнинг Лебап вилоятига сафар қилади.
«Газета.uz» хабарига кўра, икки мамлакат етакчилари Лебап вилоятида «Туркманабат—Фарап» темирйўл ва автомобиль кўприкларининг тантанали очилиш маросимларида қатнашади.
Аввалроқ 6 март куни Ашхободдаги музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, алоҳида келишувга кўра, Ўзбекистоннинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари мос равишда Туркманистоннинг Дашогуз ва Лебап вилоятлари билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни йўлга қўяди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)