Ўзбекистон мактабларида чет тилларини ўқитишга ёндашувлар қайта кўриб чиқилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Халқ таълими вазирлигидаги манбаларига таяниб. Февраль ойида вазирлик ҳудудлардаги халқ таълими бошқармаларига тавсиялар жўнатган, уларда нафақат инглиз тили, балки бошқа тилларни ўрганишга ҳам эътибор қаратиш зарурлиги айтилади.
Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, бошланғич мактаб ўқувчиларининг 94 фоизи инглиз тилини ўрганмоқда. Муассаса янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим ва ихтисослашган мактабларда, шунингдек, мактаб-интернатларда (бешинчи синфга борадиган ўқувчилар учун) инглиз тилига қўшимча равишда иккинчи чет тилини: немис тили, француз тили, корейс тили, хитой тили, япон тили, араб тили, форс тили, ҳинд тили ва бошқаларни жорий қилишни таклиф этмоқда.
Халқ таълими бошқармалари март ўртасигача мамлакатдаги ҳар битта мактабнинг иккинчи чет тилини жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқиши ва бу ҳақда вазирликка ҳисобот бериши керак.
Изоҳ (0)