Германиялик сиёсатчилар Туркиянинг Германиядаги сиёсий ташвиқоти атрофидаги низолар фонида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон келтирган ўхшатишдан ғазабланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Адлия вазири Хайко Мас Эрдўғоннинг гапларини «разил ва номақбул» деб атади ҳамда «уларни энг қатъий тарзда рад этиш»га чақирди.
Христиан-социал иттифоқ бош котиби Андреас Шойер «Босфорлик золим ярамас ва янглиш ўхшатишни ўзига эп билиб, хато қилгани»ни таъкидлади. Ушбу иттифоқ раҳбари ўринбосари Юлия Клёкнер эса Туркия президенти кечирим сўраши кераклигини айтди.
Нашр эслатишича, Германиянинг учта шаҳри Туркия вазирларининг ташвиқот тадбирларини ўтказишдан бош тортгач, Эрдўғон Германиянинг Анқарага нисбатан сиёсатини миллатчи-социалистлар сиёсатига қиёслаган эди.
Изоҳ (0)