Франция президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Франсуа Фийон France 2 эфирида номзодини сайловлардан қайтариб олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳеч ким сайловларда иштирок этишимга қаршилик қилолмайди. Номзодимни қайтариб олиш учун сабабларни кўрмаяпман», — дея таъкидлаган Фийон.
Франсуа Фийон, шунингдек, демократик йўл билан номзод сифатида танлаб олинганини эслатиб, партиядаги сафдошларини сайловолди лойиҳаси муваффақиятли эканлигига ишонтира олишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франсуа Фийон ва унинг турмуш ўртоғи Пенелопанинг уйида Франция президентлигига номзодга нисбатан «давлат маблағларини талон-тарож этиш» ва «жамоат мулкини суиистеъмол қилиш» юзасидан очилган иш доирасида тинтув ўтказилганди.
Изоҳ (0)