Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дубайда майдони жиҳатидан Лондон Гайд-паркидан қолишмайдиган йирик шаҳар боғи барпо этилади. Dubai Holding ва Дубай муниципалитет бу ҳақда тегишли келишув имзолади, дея хабар беради «Русские Эмирати».

Фото: «Русские Эмирати»

Фото: «Русские Эмирати»

15 минг дарахтдан иборат боғ Dubailand туманида жойлашади ва 1 430 000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Унинг ўлчамлари машҳур Забиль боғи ҳудудидан уч баробар катта.

Боғда 30 километр пиёдалар йўлаги, 20 километр югуриш йўлаги, шунингдек, 14 километр велосипед ва 7 километр табиий трасса бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, 55 та болалар ва 45 та спорт майдони, 5 та тадбирлар саҳнаси, ресторанлар, қаҳвахоналар ва дўконлар очилади.

Бу ерда қўлланадиган «яшил технологиялар» ёрдамида энергия ишлаб чиқилади, чиқиндилар қайта ишланади, сунъий соя яратилади. Барча ҳудудда Wi-Fi ишлайди, чипталарни эса смарт-тизим тайёрлайди.

Шаҳар боғининг биринчи навбати жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар