Афғонистон расмийлари Нангарҳар вилоятида 14 кишини ИШИД асирлигидан озод этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат баёнотига таяниб, «Газета.ru» маълум қилди.
«Хаска Мина туманида 12 нафар дин ўқитувчиси ва 2 нафар ўқув юрти ходими озод қилинди. Улар ИШИД жангарилари томонидан бундан 40 кун аввал ўғирлаб кетилганди», — дейилади хабарда.
Озод этилганлар оилаларига қайтгани билдирилмоқда. Уларни жангарилар тутқунлигидан қутқариш бўйича операция маҳаллий оқсоқоллар ва расмийлар воситачилигида ўтказилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)