Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси низомига ўзгартириш киритиш ва айни пайтда ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллайдиган раис ваколатини 6 йилдан 9 йилгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур қарор партиянинг Токиода очилган съездида расман қабул қилинди. У ҳозирда Япония бош вазири лавозимини эгаллаб турган Синдзо Абэга 2018 йилда истеъфога чиқмаслик имконини беради. Абэ ички сайловларда яна ўз номзодини илгари суриши ва истиқболда бош вазирлик лавозимида 2021 йилгача қолиши мумкин. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)