Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Fox News телеканалининг ахборот дастурлари олиб борувчиси Хизер Науэрт АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматини бошқаради ва унинг расмий вакилига айланади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: Fox News

Фото: Fox News

Bloomberg манбаларига кўра, 47 ёшли Науэрт яқин орада ташқи сиёсий маҳкама матбуот хизмати раҳбарлигига киришади. Давлат департаментидаги журналистлар учун брифинглар тўхтаб қолганидан икки ой ўтиб — 6 март, душанба кунидан қайтадан тикланади.

Агентликнинг таъкидлашича, президент Трамп бир неча бор Fox & Friends тонгги шоусини ўзининг севимли кўрсатувлари қаторида тилга олган. Дастур сайловларда ғалаба қозонишга илҳомлантирганини билдирган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар