Сомалининг қурғоқчилик кузатилаётган ҳудудларидан бирида сўнгги икки кун ичида камида 110 киши очликдан вафот этган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакат ҳукумати 28 февраль куни Сомалида миллий фожиа ҳолатини эълон қилганидан бери биринчи марта ҳалок бўлганлар сони ҳақида ахборот берган.
Сомали бош вазири Ҳасан Али Хайре ҳозирча фақат мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Бай вилояти бўйича маълумотларни эълон қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)