Австралия полицияси ИШИД гуруҳи учун ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишда гумон қилиб, 42 ёшли эркакни қўлга олди, деб ёзади Meduza.
Тергов версиясига кўра, эркак ИШИД учун Сурия ва Ироқда «ақлли бомба»лар ва қанотли бомбаларни ўрнатиш учун қўлланиладиган лазерли белгини аниқлайдиган тизимни ўйлаб топган ва ишлаб чиққан.
У, шунингдек, узоқ масофага учадиган бошқарилувчи ракеталар яратиш учун зарур тизимни ишлаб чиққан.
Гумонланувчи ноқонуний қуролли гуруҳларда қатнашиш бўйича айбланмоқда, бунинг учун у бир умргача қамалиши мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)