Франция президенти Франсуа Олланднинг Шарантадаги нутқи вақтида снайпер кутилмаган отишма келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса президент Олланд «Париж—Бордо» йўналиши бўйлаб тезюрар поездлар қатнови ишга тушиши муносабати билан нутқ сўзлаётган вақтда юз берган.
Europe1 радиостанцияси маълумотларига кўра, снайпер ўз жойини ўзгартираётган вақтда тепки босилиб кетган. Оқибатда икки киши кичик жароҳат олган.
«Умид қиламанки, у ерда ҳеч қандай даҳшатли ҳодиса содир бўлмади», — деди Олланд ўқ овози янграши билан.
Ҳозирги вақтда полиция ҳодиса сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)