Шимолий Корея мамлакатда кимёвий қурол борлигига асосланиб, уни БМТга аъзоликдан маҳрум этишни ёқлаб чиққан Жанубий Корея таклифини қатъий қоралади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея томони Жанубий Корея тарафидан берилган қабиҳ, масъулиятсиз, қўрс ва бемантиқ баёнотларни тўлиқ рад этади», — деди КХДР расмий вакили.
Унинг қайд этишича, КХДРда ҳеч қачон кимёвий қуроллар ишлаб чиқарилмаган, сақланмаган ва фойдаланилмаган.
Аввалроқ Жанубий Корея ташқи ишлар вазири КХДРни БМТдан четлатиш таклифини илгари сурган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)