Warner Bros. студияси «Конг: Бош суяги ороли» фильмининг сўнгги трейлерини эълон қилди. Фильмда бош ролни Том Хиддлстон ижро этган, дея хабар бермоқда Meduza.
Фильм бир гуруҳ олимлар ва ҳарбийларнинг Кинг-Конг ватани — Бош суяги оролига уюштирган экспедицияси ҳақида ҳикоя қилади.
Хиддлстондан ташқари, фильмда Бри Ларсон ва Сэмюэл Л. Жексон ҳам суратга тушган. Фильм режиссёри — Жордан Вот-Робертс.
«Конг: Бош суяги ороли» МДҲ мамлакатлари экранларига 2017 йил 9 мартдан чиқиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)