АҚШ киноакадемияси президенти «Оскар» мукофотини топшириш маросимида йўл қўйилган чалкашлик билан боғлиқ вазиятга тезда ойдинлик киритиши лозим. Бу ҳақда актриса Фэй Данауэй билан бирга йилнинг энг яхши фильми номи битилган конвертни очган таниқли актёр Уоррен Битти маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Академия президенти Шерил Бун Айзекс аслида нима бўлганини ошкора тушунтириб бергани ўринли бўларди. Буни имкон борича тезроқ қилингани маъқул», — дея таъкидлади Битти.
АҚШ киноакадемияси маросимдаги можаро учун 27 февраль, душанба куни кечирим сўради.
Англашилмовчилик учун жавобгарликни 1934 йилдан бери бюллетенларни юбориш ва киноакадемиклар овозларини ҳисоблаш, лауреатлар номи битилган конвертларни асраш ва бошловчиларга етказишга масъул бўлган PricewaterhouseCoopers (PwC) аудиторлик компанияси зиммасига олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)