АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқни, фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатидан чиқаради, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Associated Press Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, Пентагон ва Давлат департаменти президент маъмуриятига босим ўтказган. Муассасалар Ироқнинг ИШИД билан курашдаги муҳим ролига эътибор қаратди ва шу туфайли Оқ уйдан ушбу мамлакатга нисбатан позицияни қайта кўриб чиқишни сўради.
Изоҳ (0)