ИШИД бошлиқлари Ироқ армияси ҳужуми туфайли, Ғарбий Мосулдан қочиб кетмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ироқ федерал полицияси қўмондони генерал-лейтенант Раид Шокир Жавдат CNN телеканалига маълум қилишича, ушбу тумандаги жангарилар бир-биридан ажралиб қолган, уларнинг бошлиқлари эса шаҳардан қочмоқда. Террорчилар, унинг сўзларига кўра, «шок ҳолатида, ўзларини йўқотиб қўйган ва мағлуб бўлган».
«Бизнинг дала разведкамиз қайд этишича, террорчилик ташкилоти қуламоқда, унинг раҳбарияти эса Мосулдан нарига қочмоқда», — деди ироқлик қўмондон.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)