Сурхондарёлик таниқли ёзувчи ва журналист Маҳмуд Абулфайз 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги сўзлар ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади.Маҳмуд Абулфайз 1953 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Тошкент Давлат университети журналистика факультетини тамомлаган. Республика ва вилоят матбуотида фаолият юритган.Хуршид Даврон, Ўзбекистон халқ шоири
«Мард қолур майдон ичинда», «Тоғлардек яшаса одам», «Бошимизда осмон бор», «Мени йўқлаб ким келди?», «Ҳаёт манзаралари» каби асар ва тўпламлари эълон қилинганди.
Изоҳ (0)