Қирғизистонда қўлга олинган парламент мухолифати таркибига кирувчи «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаевнинг тарафдорлари Бишкекда уни қўллаб-қувватлаш мақсадида митинг ўтказади. Бу ҳақда мазкур партиядан сайланган депутат Канибек Иманилиев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Митинг Текебаев айни пайтда тутиб турилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси олдида ўтказилади. Талаблар бевосита акция давомида шакллантирилади. Текебаевнинг қўлга олиниши ноқонуний амалга оширилган, чунки кўплаб процессуал нормалар бузилган. Депутатларнинг бир қисми ҳибсга олиниш масаласини муҳокама этиш учун шошилинч йиғилиш ўтказишга чақирмоқда», — дея таъкидлади Канибек Иманилиев.
«Отамакон» партияси етакчиси Истанбулдан учиб келган пайти Бишкек аэропортида қўлга олинди. Бунга мамлакат Бош прокуратураси томонидан мухолифатчига нисбатан «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалгани сабаб бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)