Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намни ўлдиришда гумонланувчи аёл унга нотаниш бўлган эркак ундан телешоу учун ҳазил ўйинда иштирок этишни сўрагани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Meduza. Унга 400 ринггит (тахминан 90 доллар) тўлаган ва болалар ёғига ўхшаган нарсани берган. Шу суюқликни у Ким Чон Намнинг юзига сурган.
Гумонланувчи — Сити Аишах исмли Индонезия фуқароси. У Ким Чон Намга суиқасд уюштирилган Малайзияда ҳибсда сақланмоқда. Гумонланувчининг кўрсатмалари ҳақида у билан гаплашиш учун рухсат олган индонезиялик дипломат гапириб берди.
Аввалроқ Ким Чон Намга нисбатан уюштирилгани тахмин этилаётган суиқасдда гумонланаётган Индонезиянинг 25 ёшли фуқароси Сити Аишах ўз оиласига Япония телеканали учун кўнгилочар кўрсатувни суратга олишда қатнашаётганини айтгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)