Дубай марказидаги City Walk туманида йўлтанламас автомобилда тартибсизликни юзага келтирган ҳайдовчи қўлга олингач, Дубай амирлиги ҳукмдори Шайх Муҳаммад қоидабузарни жазолашнинг ўзига хос йўлини топди, деб ёзади UAE Inside.
Қоидабузар 17 ёшли БАА фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ, машинани эса ота-онаси бошқа мамлакатдалигидан фойдаланиб, уйдан рухсатсиз олиб чиққан.
Машинани мусодара қилиш ва 100 минг дирҳамлик жаримага тортиш каби стандарт жазодан ташқари, БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактум қоидабузарга бир ой давомида ҳар куни 4 соатдан амирлик кўчаларини тозалашни буюрди.
Машинада қоидабузар билан бирга унинг дўстлари ҳам бор эди, улар ҳам ўз дўстига Дубай кўчаларини тозалашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)