АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида (Луизиана штати) парад томоша қилаётган оломонга автомобилнинг келиб урилиши оқибатида 28 киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 25 февраль, шанба куни кечки пайт Марди-Гра байрам паради чоғида содир бўлди.
Полиция бўлими бошлиғи Майкл Харрисоннинг сўзларига кўра, ҳозирда 21 киши шифохонада бўлиб турибди, қолган 7 киши шифохонага ётишдан бош тортди. Жабрланганлар орасида энг кичиги бўлган 3-4 ёш атрофидаги қизчанинг аҳволи барқарор.
Маҳаллий расмийлар автомобиль ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлганини билдирмоқда. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, ҳайдовчи ҳибсга олинган, у теракт амалга оширишда гумон этилмади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)