Демократлар 28 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси қаршисидаги нутқини тинглашга рўйхатдан ўтмаган муҳожирларнинг фарзандларини, шунингдек, мексикаликлар ва мусулмон мамлакатларидан келганларни таклиф қилади. Бу ҳақда Американинг Politico нашри Демократик партия қонун чиқарувчиларига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Умид қиламанки, зал (Трамп нутқ сўзлайдиган Конгресс зали) бутун Американи ифода этади», — деди конгрессмен Жим Ленжевин. У ўз партиядошлари билан биргаликда қонун чиқарувчи органга давлат раҳбарининг сўнгги иммиграция фармонлари бевосита таъсир ўтказган аҳоли қатламлари вакилларини олиб келмоқчи.
Шунингдек, унинг нутқида Трампнинг инаугурация маросими ўтказилаётган вақтда атайлаб Вашингтонни тарк этган демократлар ҳам қатнашади. Улар Оқ уй раҳбарининг ғашига тегмоқчи ва унинг миграция сиёсатига «инсоний қиёфа беришга» уриниб кўрмоқчи.
Изоҳ (0)