2017 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017—2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар меҳнатга ҳақ тўлаш, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш даражасини кўтариш масалаларида илк бор ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб туриш, энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш бўйича уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш хусусида келишиб олди.
Меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишда ва иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа келишувлари ва шартномаларининг ролини оширишга, иш ҳақидан қонунчиликда кўзда тутилмаган ушлаб қолишларга йўл қўйилмаслигига доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқ деб қабул қилинди.
Тарафлар энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисми ўртасидаги мақбул нисбатни давлат томонидан ва жамоа шартномалари воситасида ўрнатилишини таъминлаш зарурлигини тан олди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)