Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Президентнинг Халқ қабулхоналари ташкил этилмоқда.
ЎзАнинг ёзишича, Президентнинг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Қабулхона ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумотлар билан таъминланган. Тиббиёт, она ва бола хоналари ташкил этилган.
Халқ қабулхоналарини халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш учун ташкил этдик. Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши, адолат таъминланаётганини одамлар сезиши керак.Қабулхона Қарши шаҳри Ўзбекистон кўчаси 249-уйда жойлашган.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)