2017 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэль Розенблумни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон—АҚШ муносабатлари масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида 2017 йилнинг 1 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Америка—Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)