Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги хонадонлардан бирида ўғрилик юз берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, номаълум шахслар 1968 йилда туғилган уй бекасининг хонадонига кириб, унинг ётоқхонасидан ичида 8,1 миллион сўм пул, 22,1 минг доллар, ҳисобида 600 минг сўм бўлган пластик карточка ва турли қимматбаҳо заргарлик буюмлари бўлган темир сейфни ўғирлаб кетган.
Шаҳар ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, ишламайдиган, 1979 йилда ва 1991 йилда туғилган шахслар содир этганликлари фош этилди ва улар қўлга олинди.
«Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)