Қарши шаҳридаги «Гулшан» маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнида профилактика инспектори оиласи билан яшаши учун турар-жой барпо этилган. ЎзАнинг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу хонадонда яратилган шароитлар билан танишди.
«Бундай уйлар профилактика нозирларининг кечаю кундуз ўз ҳудудида бўлиб, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашида муҳим аҳамиятга эга», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Шунинг учун Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча профилактика инспекторларига мана шундай уйлар қуриб бериш зарур. Бу ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади», — деб ёзган ЎзА.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)