Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси натижасида жабрланганлар учун Тожикистонга 40 тонна гуманитар ёрдам ортилган самолёт жўнатди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик мутасаддиларига кўра, гуманитар ёрдам етказиш тўғрисида Россия президенти Владимир Путин кўрсатма берган.
Гуманитар юк озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа ва чодирлар, кўчма электр станциясини ўз ичига олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Марказий Осиё давлатларига ташрифи доирасида 27 февраль, душанба куни Тожикистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)