АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳс мавзусига айланган ҳудудларда манзилгоҳлар қуришдан «бироз тийилиб туриш»ни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу ҳақда у Оқ уйдаги қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Манзилгоҳлар қуриш билан боғлиқ фаолиятдан бироз тийилиб туришингизни истардим. Бу борада келишувга эришиш мумкин, деб ўйлайман. Нимага эришиш мумкинлигини кўрамиз.Ўтган йил декабрида БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил томонидан Фаластин ҳудудларида манзилгоҳлар қуришни тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилди. Шундан сўнг Исроил халқаро ташкилот бюджетига ажратилган бадалларни 6 миллион долларга қисқартирди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)