Остонада Дамашқ ва мухолифат ўртасида бевосита музокаралар ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб ёзади «ТАСС» Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Африка бўлими директори Айдарбек Туматовга таяниб.
«Барча вариантлар кўриб чиқилмоқда, — деди у. — Ҳозирча тўғридан-тўғри музокаралар бўлмади. Натижаларни кутамиз».
У, шунингдек, Остонадаги Сурия бўйича учрашувда тўққизта мухолифат гуруҳлари қатнашаётганини айтди.
Мухолифат делегациясига «Жайш ал-Ислом» вакили Муҳаммад Аллюш раҳбарлик қилмоқда.
Туматов учрашувда якуний баёнот ва ярашувни мониторинг қилиш бўйича тезкор гуруҳни яратиш ҳақидаги низом лойиҳалари кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, учрашув иштирокчилари музокараларни 16 февралда якунлаб, аниқ қарорлар қабул қилиш ниятида.
Изоҳ (0)