АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимини АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони собиқ ўринбосари вице-адмирал Роберт Гарвардга таклиф этди. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Ведомости».
Агентлик маълумотларига кўра, Афғонистон ва Ироқдаги операцияларда иштирок этган вице-адмирал президентнинг таклифини қабул қилган. Оқ уйдагилар ушбу маълумотни изоҳламади.
Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозими Майкл Флинн Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк билан музокаралари атрофида юзага келган шов-шув туфайли истеъфога чиққанидан сўнг бўшаб қолган эди. Уни президент Дональд Трампнинг инаугурациясидан олдин Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни муҳокама қилишда гумон этишганди.
Изоҳ (0)