КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси Ким Чон Намнинг жасади устида қўшимча таҳлиллар ўтказилишига қарши чиқди ва жасад ёриб кўрилганидан сўнг дарҳол топширилишини талаб қилди, деб ёзади «ТАСС». Аммо Малайзия расмий шахслари бундай сўровни рад этди.
New Straits Times нашрининг ҳукуматдаги манбаси маълумотларига кўра, КХДР элчихонаси ходимларига «жасадда ўлдириб кетиш белгилари борлиги сабабли, қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурати» ҳақида айтилган. Хусусан, марҳумнинг қони, сийдиги, ҳужайралари, тўқималари эскпертизадан ўтказилади. Намуналар аллақачон Малайзия илмий университетининг кимё бўлимига юборилган. Натижалар камида етти кундан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, полициядаги манба суд-тиббий экспертиза чоғида «нотабиий излар», масалан, укол излари топилмаганини айтди.
Аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намнинг Жанубий Корея ҳукумати қўли остидаги бармоқ излари намуналари 13 февраль куни Куала-Лумпур халқаро аэропортида вафот этган одамнинг бармоқ излари билан мос тушгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)