Ўзбекистонда ижтимой аҳамиятга молик импорт дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари белгилаб қўйилди. Рўйхат Давлат рақобат қўмитаси сайтида эълон қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий аҳамиятга молик дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари белгилангани маълум қилинган эди.Бу нархлар Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика комиссияси томонидан ўрнатилмоқда.
Мазкур дори-дармон ва тиббий буюмлар рўйхатига 116 та маҳаллий ва 227 та импорт қилинадиган маҳсулот номи киритилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)