Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жонсаид Туймебаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги оқова сувлар масаласидаги давлатлараро ишчи гуруҳ вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Review.uz» хабар бермоқда.
Учрашувда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Е. Нисанбаев, вазирлик сув ресурслари қўмитаси раиси I. Абишев, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш. Ҳамроев ва бошқалар иштирок этди.
Оқова сувларни ўзлаштириш, шунингдек, тошқинлар пайтидаги қийинчиликлар икки томон учун умумий масалалар ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг биргаликдаги ечимини топиш учун барча имкониятларни ишга солиш лозим.Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув ресурслари қўмитаси раиси I. Абишев ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида трансчегаравий дарё ва каналлардан ўзаро манфаатли фойдаланиш масалаари кўриб чиқилганини билдирди. Томонлар сув ҳажмидан келиб чиқиб, «Достык», «Зах», «Хоным», СТК, ВТК каналлари, уларнинг ёқаларидаги суғориладиган ерлардаги барча сувларни тенг тақсимлаш ҳақида келишиб олди.Шавкат Ҳамроев, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Шунингдек, учрашувда ишчи гуруҳ вакиллари аҳолини трансчегаравий ҳудудда жойлашган Угом дарёсидан олинадиган тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани муҳокама қилди. Музокаралар ижобий якунланган тақдирда 2020—2030 йилларда 1 миллионга яқин аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мега-лойиҳа амалга оширилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)