2017 йил 26 – 28 май кунлари Бухоро шаҳрида «Ипак ва зираворлар» XVI фестивали бўлиб ўтади. Анъанавий фестиваль доирасида турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар берди.
Шаҳарнинг тарихий қисмида бўлиб ўтадиган озиқ-овқат ярмаркасида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ҳамда мутахассислар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Фестиваль доирасида уста ҳунармандлар маҳорат мактаби ўтказади. Гиламдўзлик, кулолчилик, темирчилик ва зардўзлик каби миллй ҳунармандчилик намуналарининг намойиши бўлиб ўтади. Қўчқор уриштириш, хўроз уриштириш, дорбозлик каби миллий ўйинлар намойиш этилади.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва «Ҳунарманд» ҳунармандлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда ёш дизайнерлар томонидан атлас ва адрасдан тайёрланган кийимлар намойиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, вилоятларнинг фольклор жамоалари иштирокида концерт ҳамда ёш ва иқтидорли санъаткорлар ижросида гала-концерт бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)