Бухоро вилояти Жондор тумани Тобогар қишлоғида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган фуқаро отасининг ов қуроли билан қариндошини отиб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ов қуроли ҳудудий ички ишлар органи томонидан 4356-рақами билан рўйхатга олинган бўлган. Гумонланувчи қуролни берухсат, ов қилиш мақсадида уйдан олиб чиққан.
«Унинг шу қишлоқда яшаган қариндоши ўзининг Matiz русумли автомашинасида келган вақтида у билан ҳазиллашиб, уни отиб қўйган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Гумонланувчининг қариндоши олган тан жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. Қуролдан фойдаланган фуқаро эса ушланган.
ИИВ матбуот хизматининг қайд этишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органи томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)