Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда, ҳукуматдаги манбаларга асосланиб, «Газета.uz» хабар қилди.
Ўзбекистонда 2004 йил сентябридан буён Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолият олиб бораётган эди, вазирлик Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида ташкил этилган эди.
Қайд этишларича, янгидан ташкил этилган Маданият вазирлиги марказий девони тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва икки нафар вазир ўринбосари ўрин эгаллайди.
Давлат спорт қўмитаси марказий девонида эса раис, биринчи ўринбосар ва икки нафар раис ўринбосари фаолият олиб боради, улардан бири Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)