Малайзия полицияси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси — Ким Чон Намни ўлдириб кетишда гумонланаётган иккинчи аёлни ҳибсга олди, деб ёзади «Газета.ru» Bernama агентлигига таяниб.
Полиция бош инспектори Тан Сри Халид Абу Бакар КХДР етакчисининг акасига уюштирилган суиқасд ҳақидаги иш бўйича аёл кишининг қўлга олинганини тасдиқлади.
Гумонланувчи аёл ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаяпти.
Аввалроқ Куала-Лумпур аэропортининг терминалларидан бирида Ким Чон Намни ўлдирганликда гумон қилинаётган биринчи аёл қўлга тушган эди.
Ким Чон Нам Малайзия пойтахтида 13 февраль куни вафот этди. Вафот этган шахс Ким Чон Нам эканлиги 14 февраль куни Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланди.
Тахминий маълумотларга кўра, КХДР етакчисининг акаси Куала-Лумпур аэропортида икки аёл томонидан заҳарланган.
Изоҳ (0)